13 May 2011
02:54 -
АҚШ Давлат департаментининг делегацияси Тошкентга келди
Ядро контрабандасига қарши кураш лойиҳаси (NSOI) координатори Майкл Стаффорд еткачилигидаги делегация Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги ва бошқа қатор расмий идораларда учрашувлар ўтказаркан. Дастбаки маълумотларга кўра, оммавий қирғин қуроллари ва ядровий хавфсизлик масалаларига оид ўзбек-америка келишувларининг истиқболи, ҳозирги ҳолати муҳокамалар кун тартибидан ўрин олган.
Амалда бўлиб бўлган ЕХҲТнинг Ўзбекистондаги вакили Ташқи ишлар вазирлигимизда бўлибди
Бу ҳақда тарқатилган расмий хабар ҳам учрашувнинг қай тарзда ўтганини кўрсатиб турибди. Яъни, Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигининг иккинчи даражали мулозимлари ҳеч қандай тиши бўлмаган Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилотининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Иштван Венцел билан март ойидаги учрашув тафсилотлари хусусида сўзлашибди. Маълумки, март ойида ЕХҲТнинг майда миллатлар масалалари бўйича Олий комиссари Кнут Воллбек Тошкентга келиб, Ислом Каримнинг меҳмони бўлганди.
ЕХҲТ ваколатхонаси раҳбари ва Ташқи ишлар вазирлигида ўтган учрашувда ана шу ташриф якунлари бўйича келишувларга келинибди. Бироқ бу келишувларнинг нимадан иборатлиги айтилмаган.