13 May 2011
03:27 -
Балиқ тутишга келган жиззахлик ҳуқуқ ҳимоячисини мирашблар тутиб кетди
Бугун Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари жамиятининг Жиззах вилояти бўлими раиси Бахтиёр Ҳамро миршаблар томонидан вақтинчалик ҳибсда тутиб турилибди. Бу ҳақда мухбиримиз билан сўзлашган ҳуқуқ ҳимоячиси Пахтакор шаҳри биқинидаги «Лойқа» каналига қармоқ билан балиқ овига боргани, у ерда уни Ички ишлар идораларининг ходимлари кузатиб юришгани ва сўнгра ноқонуний балиқ овида айблаб, ҳибсга олишганини айтди. «Соат 18-30 ларда олдимга Пахтакор туманига қарашли Навбаҳор ҚФЙ участка нозири, лейтенант Холматов Мансур, Пахтакор туман табиатни муҳофаза қилиш бўлими раҳбари Маманов Бахтиёр ва шу бўлим ходими Аҳмад исмли йигит ва Собир (менимча Жиззах вилоят ИИБ ходими шекилли, каерда ишлашини айтмади) исмли йигитлар баённома туздилар. Гўё, мен ноқонуний балиқ овлаб, табиатга зарар етказибман» дейди Бахтиёр Ҳамро.
Туманнинг табиат қўриқчилари еткачиси Бахтиёр Ҳамрога сирли имо қилиб, «Буёғини ўзингиз тушунасиз, қармоқда балиқ овлаш қоидабузарлик эмас» деди. Баённомани имзолашдан бош тортган ҳуқуқ ҳимоячисига Собир исмли Жиззах вилояти ИИБ вакили қўл кўтаришгача борди. Бироқ кимлар биландир узоқ маслаҳатлардан сўнг, ҳуқуқ ҳимоячисининг уйига қайтишига рухсат беришди. Бундай провакацион ҳаракатларга кўникиб қолган ҳуқуқ ҳимоячиси бугунги ҳодисани Андижон хунрезлигини 5 йиллиги - 13 майнинг шарофати бўлса керак деб ўйламоқда.