11 May 2011
03:25 -
Ҳайкал қулатиш эстафетаси Бухорога етди
Қатор веб нашрлар томонидан тарқатилган хабарда айтилишича, Бухоронинг эски шаҳар қисмидаги Файзулла Хўжаев ҳайкали Гулнора Карим томонидан уюштирилаётган “Асрлар садоси - 2001” фестивали арафасида олиб ташланган. Фестивалга соя солади дейишганми, ишқилиб, совет даври қатағони қурбони бўлган бу шахснинг ҳайкали ҳозирги замон мустабидлари ғазабига ҳам дучор бўлибди. Бу ҳақда хабар қилган нашрлар талқинига кўра эса, Ўзбекистоннинг янги раҳбарлари ўзлари қолиб, Файзулла Хўжаев шахсининг улуғланаёганидан қўрқишмоқда эмиш.
Файзулла Хўжаев 1937 йилнинг 9 июлида “Миллий иттиҳод” ташкилоти фаолиятини юритганлик, Фитрат, Чўлпон ва Қодирий сингари “халқ душманлари”га ғамхўрлик қилганликда айбланиб, ҳибсга олинган ва бир йил ҳам ўтмасдан Москва атрофидаги қатлхоналардан бирида ўлдириб юборилган.