11 May 2011
04:29 -
Озорбайжон матбуоти Умуммиллий лидер деб аталган Ҳайдар Алиевнинг 88 йиллигини нишонламоқда
Ҳақиқатда, бу мамлакатдаги ҳукуматнинг қўлида бўлган нашрларга кўз ташлаган ҳар қандай одам кўрадики, фақат Озорбайжон эмас, бутун дунё шу кунларда Ҳайдар Алиевнинг туғилган кунини нишонламоқда. Ҳамма мамлакатларнинг пойтахтларида гўёки тантанали йиғилишлар бўлмоқда, бир ерларда унинг ҳайкали очилса, бошқа ерда унинг хотирасига бағишланган мармар тахтача ўрнатилмоқда.
Хўш, Ҳайдар Алиев ким ўзи? Умрининг асосий қисмини Совет КГБси структураларида ишлаб ўтказган, Озорбайжон КГБснинг бошлиғи даражасигача етиб борган одам. КГБнинг асосий вазифаси - СССРнинг ички ва ташқи душманларига қарши кураш эканлигини ҳисобга олсак, айнан Ҳайдар Алиев озорбайжон халқининг мустақиллигини ўйлаган одамларни йўқ қилиш билан шуғулланган, шундай ишларга раҳбарлик қилган.
Кейин уни Лубянка ва Кремлнинг ишончли одами сифатида Озорбайжон Компартиясининнг биринчи котиби ҳам қилиб қўйишди. Унинг Москвадаги шефи, СССР КГБсининг раҳбари Андропов КПССнинг Бош котиби бўлганда, у ишонган одами, демак, озарбайжон халқининг душмани Ҳайдар Алиевни Москвага олиб келиб, СССР Министрлар Совети раисининг ўринбосари қилиб қўйди. Сиёсий саҳнага Михаил Горбачев чиққач, Ҳайдар Алиев пенсияга жўнатилди. Озорбайжон халқи Халқ фронти раҳбарлигида мустақиллик учун курашар экан, Ҳайдар Алиев қаердадир инида ётди.
Халқ Фронти ичидан чиққан сотқинлар уни ҳокимиятдан йиқитганидан фойдаланган Ҳайдар Алиев ҳали бузилмаган КГБ структуралари ёрдамида президент бўлиб олди. Айнан унинг президентлиги бошланган кунларда Арманистон Озорбайжоннинг 20 фоиз ҳудудини босиб олди ва ҳозиргача қайтариб бермади. Бунга қарши Ҳайдар Алиев ҳеч нарса қилолмади.
Шундай экан, у қанақасига Умумиллий лидер бўлиши мумкин? Ўғли Илҳом Алиев президентлик кўрсисини эгаллаб олиб, КГБча диктатурани давом эттираётгани учун.
Ахир бир кун бу диктатура йиқитилади, "Умумлиллий лидер" Ҳайдар Алиев унутилади. Унинг ҳайкаллари ахлатхонага отилади. Ҳа, ҳамма диктаторларнинг куни бир хил битади.