11 May 2011
02:38 -
Қашқадарёда табиий офат: экин майдонлари зарар кўрди
Ўтган куни вилоятнинг йирик Косон, Миришкор ва Касби туманлари ҳудудида ёққан дўл катагина экин майдонларига зарар етказди. Ёнғоқ катталигидаги муз парчалари эндигина ерни ёриб чиққан пахта кўчатлари, бошоқ тортган ғалла майдонларини жиддий зарарлади. Ҳали суғурта-ю бошқа замонавий компенсация тушунчалари етиб бормаган бу ерлик деҳқонларнинг боши қотган. Шундоғам қурғоқчил келган йил уларнинг гарданига яна бир синовни раво кўрди.
Самарқандлик мухбиримиздан олинган хабарда эса вилоятнинг Нуробод тумани ҳудудидаги Ҳазрат Довуд аҳоли пунктидан оқиб ўтадиган дарёдан сел келгани айтилади. Қурбонлар йўқ, аммо табиий офат учта енгил машинани домига тортди. Маҳаллий матбуотда эса одатдагидек бу ҳақда бирор маълумот йўқ.