11 May 2011
01:45 - Ўзбекистон Фанлар Академиясида сайлов, тўғрироғи, сийлов ўтказилди
Академия раҳбарлигини беш йилдан бери ҳукумат назарида бехато бажариб келаётган Президент Шавкат Солиҳов шу муассасада ўтказилган навбатдаги сайловда ўз лавозимига қайта сайланган. Шунингдек, вице-президентлар Тоҳир Орипов, Саъдулла Лутфуллаев ҳамда Баҳром Абдуҳалимовлар ҳам ўз лавозимларини сақлаб қолишган.

Мажлис қарорлари тасдиқлаш учун Оқсаройга - Президент Ислом Каримга жўнатилибди. Илгариги нуфузи ва салоҳиятидан асар ҳам қолмаган Академиянинг мўмин-қобил раҳбарлари ўз лавозимларига қайтадан тасдиқланишига шубҳа йўқ, дейди мухбиримиз.