11 May 2011
02:02 -
Фарғона шаҳар ҳокими ўринбосари порахўрликда айбланмоқда
Фарғона шаҳри ҳокимининг архитектура, қурилиш ва ободонлаштириш ишлари бўйича ўринбосари Бахтиёр Ҳошимов бир ҳафта бурун ўзгалар мулкига талофат кетазишда (ноқонуний бузишда) айбланиб, ҳибсга олинган. Бу ҳақдаги Ca-news ахборот агентлиги хабаридан сўнг Фарғонадани манбаларимизга таяниб, маъмулотни аниқлаштиришга уриндик. 36 яшар собиқ ҳоким ўринбосари ҳозирда мансаб ваколати суиистеъмоллиги ва пора олиб эпизоди билан айбланаётган экан. Каръерасини газ таъминоти сингари ёғли лавозимларда бошлаган Бахтиёрнинг бахтиёр кунлари ниҳоясига етган кўринади, дейди уни билган фарғоналиклардан бири.