02 May 2011
23:22 -
Ислом дунёсининг бош душмани Бин Ладеннинг ўлдирилгани катта воқеами?
Менимча, катта воқеа эмас, дейди “Бирлик” лидери Абдураҳим Пўлат. У ва унинг Ал-Қоида ташкилоти ўзларини 2001 йил 11 сентябрдаёқ ўлимга маҳкум этгандилар. Ғарб дунёси, хусусан, АҚШнинг ўзи, истаса, қасос олиш мақсадида, ўша кунлари Бин Ладен бўлиши мумкин бўлган ҳамма жойларни ракеталар билан илма-тешик қилиб ташлаб, уни ўлдириш қувватига эга эди. Аммо, тинч аҳоли ичида кўп қурбонлар бўлиши мумкинлигини ҳисобга олиб, буни қилишмади. Бунинг ўрнига, систематик равишда, фақатгина ислом терроризмининг эмас, бундан ҳам муҳими, ислом фундаментализмининг таянч нуқталарини йўқ қилишди. Ва шу билан, биринчи навбатда, Ислом дунёсининг ўзига фойдали иш қилиб беришди.
Ислом терроризми ахир бир кун битказилиши шубҳасиз эди. Йўл-йўлакай ислом фундаментализми ҳам йўқ қилинаётгани - бундан ҳам муҳимдир. Аслида, буни прогрессив мусулмонлар қаноти озроқ қон тўкиш эвазига ўзи қилса бўларди. Аммо, қилмади. Кўринишидан, прогрессив мусулмонлар қаноти бунга тайёр эмасди.
Ислом фундаментализми ва терроризмининг таянч нуқталари йўқ қилинди дедик. Аммо, илдизлари йўқ қилинган эмас. Уларни йўқ қилиш учун, насронийлар динида бўлгани каби, Ислом дини ўзини чуқур ислоҳот қилиши лозим. Бу ислоҳот айнан мусулмонларга керак. Мусулмонларнинг ўзи бу ислоҳотларни қилмаса, бу ишни ҳам Ғарб қилиб беради. Бу – феълан ўлим билан баробардир.
Бин Ладеннинг ўлдирилиши эса, Барак Обаманинг иккинчи муддатга президент бўлиб сайланиш кампаниясининг бошлангани ҳақидаги сигналдан бошқа нарса эмас.