04 May 2011
00:13 - Кайфи баланд аскаримиз Тошкентда ўқ отти
Пойтахтнинг Қўйлиқ даҳасидаги хусусий кафелардан биридан ўқ товуши эшитилди. Маълум бўлишича, Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигига қарашли махсус отряд аскари И. О. ширкайф ҳолатда револьверидан осмонга қарата уч марта ўқ узган. Кафе офицанти билан ҳисоб-китоб даврида тортишиб қолган махсус қўшин аскари дарҳол қамоққа олинди ва Тошкент шаҳар ҳарбий прокуратураси томонидан мазкур ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилди.

Тошкентнинг катта халқа йўли бўйида (Янгиобод даҳаси) жойлашган ҳарбий қўшин махсус жанговар ҳаракатларни олиб боришга мўлжалланган. У аввал Ўзбекистон Ички ишлар вазирлигига қарашли “Барс”, “Қоплон”, “Омон” гуруҳлари қатори вазирлик тизимида эди. Сўнгра Мудофаа вазирлигига берилган.