02 May 2011
10:23 - Исроил бирлашган филистинларни жазолашга бошлади
Маълумки, сал кам тўрт йилдан бери бир-бири билан феълан уруш ҳолатида бўлган Филистиннинг икки сиёсий партияси ФАТХ (лидери – Филистиннинг норасмий президенти Маҳмуд Аббос) ва АҚШ тарафидан ҳам террористик деб ҳисобланадиган ХАМАС бир неча кун аввал ҳамкорлик қилиш хусусида шартнома имзоладилар. Шартномага кўра, яқинда Филистинда сайловлар бўлиши керак.

ББСнинг бугун тарқатган хабарида айтилишича, бундай келишувдан норози бўлган Исроил ҳукумати араблардан олинадиган солиқни Филистин маъмуриятига беришни тўхтатипти. Исроилнинг Молия вазири Ювал Штайниц ҳозир филистинликларга берилиши керак бўлган 90 млн долларнинг бир қисми ХАМАСнинг қўлига тушмаслиги ҳақида гарантия бўлмагунча, у пул филистинликларга берилмаслигини эълон қилган.