01 May 2011
14:41 - Каддафи тиз чўкмоқда, аммо кеч қолди
Ливиянинг диктатори Муаммар Каддафи телевидение орқали шахсан ўзи чиқиб, НАТО кучларини Ливияга қарши уруш бошлаганда айблади, айни замонда, ўзига қарши исён кўтарган мухолифат билан музокаралар олиб боришга имкон берилишини сўради.

Исёнчилар ҳам, Ғарб ҳам унинг таклифини қабул қилишмади.

НАТО авиациясининг Каддафи саройларига қилган ҳужуми натижасида унинг кичик ўғли (29 ёшда) ва уч набираси ҳалок бўлгани билдирилди.

Хуллас, Муаммар Каддафининг куни битмоқда.