01 May 2011
14:09 -
Барак Обаманинг ташаббуси билан АҚШ ва Қозоғистон президентлари телефон орқали гаплашишди
Америка тарафининг ташаббуси билан Қозоғистон президентининг АҚШ президенти билан телефон орқали суҳбати бўлиб ўтди, дейилади Казинформ аганлигининг бир оз аввал тарқатилган хабарида.
Суҳбат давомида икки президент Қозоғистон-АҚШ муносабатларининг аҳволи ва келажаги ҳамда икки мамлакатнинг стратегик ҳамкорлигини мустаҳкамлаш учун қилиниши керак бўлган қадамларни муҳокама қилишди.
Нурсултон Назарбой ва Барак Обама глобал ва минтақавий хавфсизлик масалалари бўйича ҳам фикр алмашишди, Обама Афғонистондаги вазиятни барқарорлаштириш ишига Қозоғистон қўшаётган ҳисса учун миннатдорчилик билдирди, дейилади хабарда.
Бундан ташқари, Обама Ислом Конференцияси Ташкилотининг фаолиятига ҳурматини кўрсатиб, бу ташкилотга раислик қилаётган Қозоғистонга муваффаққиятлар тилади.
Назарбоев эса АҚШнинг жанубида юз берган торнадода қурбонлар бўлгани сабабли АҚШ президентига ҳамдардлик билдирди.
Шунчаки умумий гаплар учун АҚШ президенти Қозоғистондаги ҳамкасбига телефон қилганини тушуниш қийин, дейди мухбиримиз. Ёки хабарда айтилмаган муҳим масала ҳам тилга олинган ёки Барак Обама Марказий Осиёга алоҳида муносабати ва ҳурматини кўрсатиш учун назокат юзасидан Нурсултон Назарбойга телефон қилган. Иккинчи ҳолда, унинг Ўзбекистон президентига ҳам қўнғироқни кутиш керак. Аксинча, Ислом Карим бундай хўрликка қандай чидашини тахмин қилиш ҳам қийин.