01 May 2011
13:25 - Эрон парламентининг депутатлари ҳам президент Аҳмединажодни қидиришмоқчи, ўзбеклар шундай қилишармиди?
Аввал ҳам хабар берганимиздек, Эрон президенти ғойиб бўлган. Сўнгги кунларда уни ҳеч ким кўрмаган, у ўзи доим қатнашадиган ҳукумат мажлисларининг иккитасига келмаган. Гап президентнинг 8-10 кундан бери кўринмаётгани ҳақида кетмоқда.

Эрон парламентининг консерватив қанот депутатлари парламентнинг махсус мажлисини чақиришга ва бу масалани муҳокама қилишгача боришибди.

Дунё оммавий ахборот воситалари Аҳмединажод билан мамлакатнинг диний лидери Оятуллоҳ Али Ҳоманей ўртасида охирги йилларда пайдо бўлган қарама-қашилик юқори нуқтага чиққанини, президентнинг ғойиб бўлиш сабаби шу билан боғлиқлигини муҳокама қилмоқда.

Шу муносабат билан 2003 йилнинг бошида Ўзбекистон президенти Ислом Карим бир ойча ғойиб бўлганини эслаш фойдали бўларди. Ўша кунлари “Свобода” радиоси бу масалага бағишлаб, “Бирлик” лидери Абдураҳим Пўлат ва бирликчи журналист Анвар Усмон иштирокида махсус суҳбат ҳам уюштирган (бу суҳбатнинг матни билан шу адрес орқали танишиш мумкин - archive.svoboda.org/programs/rtl/2003/rtl.012303.asp). Аммо, Ўзбекистоннинг оммавий ахборот воситалари ва режимнинг одамларидан биронтаси бу масалани кўтаришга ҳаракат қилмаган. Гўёки, ҳеч кимнинг президент билан иши йўқ.

Ўша воқеанинг яна бир қизиқ тарафи бор. Фарғона.ру сайтининг раҳбари Даниил Кислов “Свобода” радиосига хат ёзиб, эфир фақат мухолифатчиларга берилаётганига норозилик билдирган ва қарши тарафга, яъни ўзига ҳам сўз берилишини талаб қилиб, мухолифатнинг қаршисида, яъни ҳукуматнинг ёнида бўлганини кўрсатганди. “Свобода”нинг журналисти Тенгиз Гудава бир ҳафтадан кейин Абдураҳим Пўлат, Анвар Усмон ва Даниил Кислов иштирокида иккинчи суҳбат уюштирди.

Бу суҳбат давомида Абдураҳим Пўлат, табиий, Даниил Кисловга қаратиб ва уни шарманда қилувчи қуйидаги сўзларни айтгандан кейин, Фарғона.ру Ўзбекистон ҳукуматининг қучоғидан нарироқ туришга ҳаракат бошлади:

Абдурахим Пулат: “Вот, знаете, есть известные слова философа Гегеля, которые примерно звучат так: Свобода - это великое слово, и еще более великий предмет. Если человек здоров духом и телом, у него должна выше вздыматься грудь при услышании звуков этого слова. В первую очередь, у интеллигенции должно быть такое отношение к свободе. Вот этого не видно в сайте Фергана.Ру. Потому что Фергана.Ру претендует на описание ситуации в Узбекистане, а в Узбекистане - почти средневековое рабство. Увидите вы это в Фергане.Ру - нет. Вот даже перечисление тех линков, которые они дают, показывают, господин Кислов в своем перечислении сказал, к сожалению, там мало отводится места оппозиции. Если они не видят свободу, если они не видят рабства и разницы между ними, и хотят каким-то интеллектуальным творчеством заниматься - это просто утопия, потому что в условиях рабства не может быть никакой интеллектуальной деятельности.”

Бу суҳбатнинг тўла матнини шу адрес орқали ўқиш мумкин - archive.svoboda.org/programs/rtl/2003/rtl.012903.asp

Ўша пайтда Фергана.Ру сайтига ҳозирда марҳум Тенгиз Гудавнинг иккинчи суҳбатга таклифидан кейин кириб кўргандим, дейди Абдураҳим Пўлат. Бу сайт Ўзбекистон ҳукуматнинг қандайдир мукофотини ҳам олган экан. Тўғрисини айтса, олдин ҳам бундай бемаза сайтларга кирмасдим, ҳозир ҳам кирмайман. У ерда Ўзбекистонга оид биронта пичоққа илинадиган нарса бўлса албатта орқаворотдан бўлса ҳам эшитган бўлардим. Аммо, ҳали эшитганим йўқ.