29 April 2011
15:04 - Олтин ва кумуш нархлари тарихий рекорд қўйди
Кеча жаҳон бозорларида бир унция (28,35 грамм) кумуш 49,51 доллар, олтин эса 1538 доллардан сотилди. Reuters агентлиги мутахассисларнинг фикрига асосланиб, шу йилнинг охиригача олтиннинг нархи 1600 гача чиқиши мумкинлини билдирди. Бу - 1980 йилдаги нархдан икки барабор юқоридир.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йили олтиннинг нархи 25 фоизга ортган, аммо бу йилнинг бошларида бироз тушиб, 13 минглар атрофида эди.

Доллар ва кумуш нархининг ортиши долларнинг кучсизланиши билан тушунтирилмоқда.

Айниқса олтин нархининг ортиши Ўзбекистон учун яхши хабар. Аммо Ўзбекистонда олтин билан боғлиқ ҳеч қандай воқеа хабар қилинмаслиги олдиндан маълум. Чунки, бундай хабарни ўқиган ёки эшитган ҳар қандай одамда, "олтиндан олинган фойда қаерга кетаяпти" деган савол туғилиши мумкин-да.