29 April 2011
08:16 -
Шоир Тоғбой Абдуразоққа ҳамдардлик
Дунёнинг ишлари ажойиб ва ғаройиб бўлиши билан бирга кўп сиру синоатларга тўла. Яратганнинг иродасидан эса, ҳеч бир банда қочиб қутилолмайди. Биз ожиз бандалар эртага тақдиримизда қандай кунлар бўлишини билмаймиз. Эртани қўя туринг, ҳаттоки, бир сониядан кейин нима бўлишимизни идрок этолмаймиз. Буларнинг бари фақат Аллоҳгагина аёндир...
Бугун 64 ёшини қарши олаётган забардаст шоир ва жасоратли сиёсатчи, мухолифатимизнинг Отахонларидан бири Тоғбой Абдураззоқни "Туронзамин" ва "Замондош" веб-саҳифалари орқали кўпчилик қатори табрикладим.
Тоғбой аканинг бутун умри мухолифат сафларида тинимсиз кураш билан ўтмоқда. Тоғбой ака ўз ҳаётини халқи, миллатининг озодлиги ва равнақи йўлида фидо этган том маънодаги адолат куйчисидир.
Тоғбой аканинг бугунги айёми ҳақида Ризобек ака билан ҳозироқда гаплашиб тургандик. Орадан бир фурсат ўтиб, қайта боғланганимизда Ризобек ака хомушроқ кўринди. Сабабини сўрамасимданоқ, у киши минг бир азобда Тоғбой аканинг аёллари бугун Андижонда қазо қилганларини айтдилар. Иккимиз ҳам музлаб қолдик. Ҳар мавзуга ҳамиша бурро бўлган тилларимиз ҳам қотиб қолди.
Бу қандай кўргилик, қандай уқубат? Олис Канада диёрида муҳожирликнинг аччиқ кунлари ўз таваллуд кунини қарши олиб турган бир пайтда Ватандан бундай шумхабарнинг келиши нақадар азоб ва даҳшат!
Қувонч билан қайғунинг ораси шу қадар яқинми? Бутун умрини халқ хизмати йўлида фидо қилиб, ҳаётида тузукроқ рўшнолик кўрмаган, устига-устак Ватандан ҳам айри тушган Тоғбой аканинг заҳматлари каммиди???
На иложким, бизнинг эмас, Худонинг айтгани бўларканда.
Бугун Канадада Тоғбой ака 64 ёшини қарши олаётган дамда, Андижонда у кишининг аёллари Сожидахон ая 63 Пайғамбар ёшида оламдан ўтдилар.
Қадрли Тоғбой тоға!
Эрталаб Сизни таваллуд аёмингиз билан қутлаб, табрикнома ёзгандим. Кечга бориб эса,... Кечга бориб эса, Аямизнинг вафотлари муносабати билан Сизга таъзиянома ёзиб ўтирибман.
Қалбларимиз ларзада. Аллоҳнинг иродаси, ожизмиз ака! Яратгандан Сизга ва аҳли оилангизга сабр, бардош тилаймиз! Аямизнинг жойлари, илоҳим, жаннатдан бўлсин, оҳиратлари обод бўлсин! Ўтганларни Ўзи раҳмат қилсин! Таъзиямизни қабул қилинг, ака!
Ҳамдардлик билан, бир қатор сафдошларимиз номидан
Улуғбек Бакиров
28 апрель, 2011 йил
Амстердам