28 April 2011
04:20 -
Марафонбоши Гулнора Каримнинг ўзи марафончилар орасида йўқ
Бугун Ўзбекистон бўйлаб ўтказилаётган "Гулнора Карим марафонида", ичида санъат ва жамоат арбоблари, киноюлдузлар, дипломатлар, тужжорлар, бир неча юз ёшлар бор бўлган, 8 мингдан ортиқ киши иштирок этибди ва “Ҳаёт учун!” шиори остида 100 миллион сўмдан (40 000 АҚШ долларидан) ортиқ маблағ жамғарибди. Бу маблағ кўкрак саратонига чалинган бемор аёллар, болалар, туғма нуқсонли ногиронлар саломатлиги, уларни реаблитация қилиш учун сарфланар экан. Агар хабарларда келтирилган рақамлар тўғри бўлса, ҳақиқатдан ҳам, олқишга сазовор табдир.
Аммо, Қорақалпоғистон ва вилоят марказларигача борадиган бу акцияда марафонбоши Гулнора Каримнинг ўзи ҳам ҳеч бўлмаганда ўн қадам югурганида эди, унинг шахси янада улуғланган бўларди. Афсуски, маънавий қиёфасини аллақачон бой берган бу хонимнинг ҳар қандай эзгу иши шу боисдан ҳам тескари эффект беради. Шундай бўлса ҳам истардикки, аёлларнинг соғлигини ўйлаб қилинган бугунги ишнинг фойдаси бўлсин.