28 April 2011
03:25 -
Миршаблар пайкалларга сафарбар қилинди, суғориш ишларини назорат қилишар эмиш
Ҳукумати раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг шахсан кўрсатмаси билан осойишталик тимсоллари бўлган миршаблар пахта экилган пайкаллар суғорилишини назорат қилиш ишига сафарбар қилинди. Селектр мажлисида йилнинг қурғоқчил келиши муносабати билан оби ҳаётни тежаш, сувни исроф қилишга йўл қўймаслик мақсадида водий, воҳа ва шимолий вилоятларда амалга оширилган бу ҳаракатлар эл фаровонлиги учун экани таъкидланди.
“Бир томчи сувни исроф қилган ёки уни ўз манфаати йўлида ўғрлаган шахс калласи билан жавоб беради, бу йил сув билан ҳазиллашиб бўлмайди” дебди Бош вазир.
“Бир томчи сувни исроф қилган ёки уни ўз манфаати йўлида ўғрлаган шахс калласи билан жавоб беради, бу йил сув билан ҳазиллашиб бўлмайди” дебди Бош вазир.