28 April 2011
13:37 - АҚШ мулозимларининг хавотирида жон борми?
АҚШ Давлат департаментининг консуллик Бюроси америка фуқароларига Ўзбекистонга сафар ёки туристик саёҳатларни амалга оширмасликни маслаҳат берибди. Бу ҳақда “Америка овози” радиосининг ўрис хизмати маълум қилган. АҚШ дипломатлари баёнотида, гўё, Ўзбекистон ва Тожикистон ҳудудида экстремистик характердаги гуруҳларнинг фаоллашгани, ҳаттао уларнинг тинчликка раҳна солиши мумкинлиги айтилади.

Давлат департаментининг бу хавотири қандай фактларга асослангани айтилмайди.