28 April 2011
02:45 -
“Эзгулик”чи журналист Дилмурод Саййид жазо карцерига ташланди
Бугун Ўзбекистон ИИВ Жазони ижро этиш Бош бошқармаси тизимидаги 64/36-сонли (Навоий вилояти) ҳибсхонада сақланаётган “Эзгулик”чи журналист Дилмурод Саййиднинг колония тартибини “бузганлиги” учун жазо карцерига ташлангани маълум бўлди. Жамяият фаоллари бу ҳодисага ўз ҳамкасбининг сўнгги хати, яъни жўнатма ва бандеролларнинг маҳкумларга етиб бормаётгани ҳақидаги хати сабаб бўлиши мумкинлигини тахминлашмоқда.
Муассасага борган Обид Саидов акасининг олдига кира олмагач, муассаса штаби бошлиғига учрагани, унга воқеани баён қилгани ва шикоят қолдирганини маълум қилди. Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти фаоллари эса ИИВнинг ЖИЭББ маъмуриятига шикоят аризаси жўнатишди.