27 April 2011
17:30 -
Сирдарёда Турсунбек Тўразода устидан маҳкама бошланди
Кеча жиноят ишлари Сирдарё вилояти судида журналист ва ҳуқуқ ҳимоячиси Турсунбек Тўрзода устидан маҳкама бошланди. Сирдарё вилояти ИИБ томонидан унга нисбатан тузилган айблов хулосасида жуналист фирибгарлик ва товламачилик каби анъанавий айблов билан қораланган. Ишдаги асосий жабрланувчи, яъни журналистни тутиб берган Фурқат исмли шахснинг ўзи икки марта фирибгарлик жинояти билан судланган ва Сирдарёга танилган провакатор шахс экани маълум бўлди. Кечаги суд маҳкмага давлат айбловчиси кела олмагани учун жума кунига қолдирилган.
Эслатиб ўтамиз, аввал “Озодлик” радиоси мухбири, Шахс ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти фаоли бўлган журналист шу йил бошида Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти Тошкент вилояти бўлимига аъзо бўлиб киргач, 7 февраль куни Гулистонда ҳибсга олинган.