21 April 2011
04:13 - Жиззахда яна бир фирибгар зарарсизлантирилибди
Шу йилнинг 16 апрелдаги хабарларимизда хавфсизлик хизмати органлари ўзларини ҳукумат амалдорлари сифатида кўрсатиб, давлат мукофоти олиб бериш эвазига бир фуқародан 25 минг АҚШ доллари (қарийб 70 миллион сўм) олаётган жиззахлик фуқаро Отабек Бердибеков ҳамда унинг шеригини Отчопар буюм бозоридаги дўконлардан бирида пул олаётган вақтда қўлга туширгани ҳақида хабар қилгандик.

Ўзини Жиззах вилояти ИИБ ходими деб товламачилик қилган Отабек Бердибековнинг адаши - Отабек Шукукуллаев исмли шахс айнан шу жиноят билан озодликдан маҳрум қилинибди. Newsuz.com нашридан олинган бу хабарда Отабек Шукукуллаевнинг 2010 йил 30 сентябрда Ғаллаорол касб-ҳунар коллежи ўқитувчиларини қўрқитиш йўли билан 25 минг, коллеж директори А. Фозиловдан 50 минг сўм олгани ва бошқа мурабббийларга ҳам “камчиликларни юқорига етказмаслик” шарти билан ўлпон сочгани маълум қилинган.