21 April 2011
04:33 -
Имомали Раҳмон парламентга мурожаат қилди, саводсиз депутатлар лол қолди
Тожик ахборот воситалари бугун мамлакат президенти Имомали Раҳмон парламант палаталарининг қўшма мажлисида парламентга мурожаат қилгани ҳақида хабар тарқатишди. У ўз нутқида қашшоқлик даражасини тушириш, иқтисодда хусусий сектор улушини кўпайтириш, аҳолининг ночор қисмига давлат томонидан ёрдам беришни янада орттириш, етимлар муаммосини ҳал этиш каби масалаларни тилга олган.
Оддий диктаторнинг оддий бир нутқи, берилган ваъдаларнинг асосий қисми бажарилмаслиги олдиндан маълум бўлгани учун айтиш мумкинки, навбатдаги масхарабозлик. Аммо, бундай масхарабозлик ҳукумат тарафдори депутатлар тарафидан ҳам, мухолифатчилар тарафидан ҳам олқишланиши – уларнинг сиёсий саводсизлигидир.
Ўзини ҳокимиятдан мустақил деб ҳисоблайдиган Азия-Плюс сайти икки депутатнинг Эмомали Раҳмон нутқига муносабатини эълон қилибди. Галия Рабиева исмли депутат ҳам, Ислом Уйғониш Партиясидан сайланган Умарали Хисейнов ҳам президентнинг “чин кўнгилдан халққа хизмат” қилиш ҳақидаги сўзларига эриб кетишибди. Афтидан, улар президентнинг вазифаси шу эканини, қўполроқ қилиб айтсак, халққа хизмати учун маош олишини билишмаса ҳам керак.
Тўғри, мухолифатчи Умарали Хисейнов “Ҳокимиятнинг истакларини ҳар дом ҳам мулозимлар бажараверишмайди” деб, президентдан эмас, оддий мулозимлардан нолиб қўйибди. Бечора депутат “балиқ бошидан сасийда” деган мақолни билмайди, шекилли.