21 April 2011
03:44 - Ниҳоят, Ўзбекистон ҳукумати қирғизларни айблашга журъат қилди, лекин биз ўйлаган масалада эмас
Ўтган йил ёзида ўзбекларни қирғин қилган қирғиз миллатчилари ишини жимгина кузатган Ўзбекистон расмийлари бошқа бир масалада юртдошимизни ҳимоя қилишмоқчи эмиш. Эмиш, дейишимизнинг сабаби, қўрқоқ Ўзбекистон ҳукумати бундай қилишига ишониш қийиндир.

Асосан Ўзбекистон ҳукуматининг хабарларини тарқатиши билан танилган ўрисларнинг Регнум ахборот хизмати маълум қилишича, Ўзбекистон ҳукумати мамлакатимиз фуқароси Наврўзбек Турғуновни ўғирлаганликда айблаб қирғиз миршаблари устидан Интерполга мурожаат қилишни режалаштираётган экан. Хабарда айтилишича, Ўзбекистонлик фермер Наврўзбек Турғунов шу йилнинг февралида қирғиз миршаблари томонидан ўғирлаб кетилган ва шу пайтгача дараги чиқмаяпти.

Ўзбекистон томони Наврўзбек Турғунов иши юзасидан қўшни мамлакат миршабларига нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг одам ўғирлаш, қонунга хилоф равишда мамлакатимиз ҳудудига кириш сингари моддалар билан жиноят иши қўзғатишга ҳам журъат қилибди ва бу ҳақда хабар тарқатишни Регнум билан бир қаторда Озодлик радиоси ўзбек хизматига ҳам топширибди. Енг шимариб ишга тушган ўзбек хизмати қирғиз миршаблари Наврўзбекнинг яқинларидан унинг озодлиги учун бир неча минг АҚШ талаб қилганини ҳам аниқлабди.

Қутурган қирғиз миршабларининг бундай хатти-ҳаракатлари биринчиси ҳам, сўнггиси ҳам эмас, дейди фарғоналик кузатувчи. Ғурури тамоман ўлиб бўлган Ўзбекистон ҳукумати ҳукумат даражасида бу масалани кўтармас экан, ўзбеклар “товон пули” тўлашдан бошқа имкон тополмайди.