21 April 2011
03:21 - Ҳукумат ўзининг “ноҳукумат”ларига хўрак ташлади
Бугун Ўзбекистон Олий Мажлиси Қонунчилик Палатасининг матбуот хизмати нодавлат нотижорат ташкилотлари фаоллигини ошириш учун Олий Мажлис ҳузуридаги Жамоатчилик Жамғармаси томонидан 5 миллиард сўм ажратилгани ҳақидаги хабарни тарқатди. Мамлакатдаги гуманитар муаммоларни ҳал этиш, ёшларни иш билан таъминлаш ҳамда атроф-муҳит, аҳоли саломатлигини муҳофаза қилишда бу каби ташилотларнинг ролини ошириш мақсадида қилинган бу иш яхши, лекин ноҳукумат ташкилотларининг асосини ташкил қиладиган ҳуқуқ ҳимоячи жамиятларининг бундай марҳаматдан мусуволиги ишнинг қийматини нолга чиқаради.

Фаолияти ҳукумат сиёсатининг турли қирраларини олиқшлаш ва маддоҳбозликка қаратилган “ноҳукумат” ташкилотларига ташланган бу хўрак аввалги йилдагидан кўпроқ. Тан олиш керакки, масхарабоз Акмал Саидов бошчилигидаги тақсимлаш гуруҳи маблағни тақсимлашда адашмайди, яъни, грантлар мамлакатдаги ҳукуматдан мустақил бўлган ҳақиқий инсон ҳуқуқлари ташкилотларига ўтиб кетмайди.