14 April 2011
22:07 - Япония Бош вазири жаҳон халқларига миннатдорчилик билдирди
Бу мамлакатда бир ой аввал юз берган кучли зилзила оқибатида оғир аҳволда қолган Япония халқига дунё берган ёрдамдан миннатдор эканликларини билдирган Бош вазир Наото, бир коса шўрва ёки адёл японларнинг бағрини иситганини урғулайди. Вайронага учраган жойлар тикланишга бошланди, Япония тезда қайтадан оёққа туради, аввалгисидан ҳам кучли бўлади, дейилади миннатдорчилик баёнотида.

Маълумки, Ўзбекистон ҳам четда қолмади, Японларга чодир, тўшак, адёл, оёқ кийими ва бошқа кундалик эҳтиёж моллари жўнатилди. Ҳатто Гуржистон ёки Тожикистон каби кичик мамлакатларнинг ҳар бири Японияга ёрдам сифатида 1 миллион АҚШ доллари юборишганини ҳисобга олса, дейди мухбиримиз, Ўзбекистоннинг берган ёрдами ғариблигимизни яна бир марта кўрсатд, холос.