14 April 2011
14:20 - Дийдор қиёматга қолди: диндор Авазбек Соиповнинг онаси вафот этди
Ўтган йилнинг 13 мартида жиноят ишлари бўйича Сирдарё вилояти суди томонидан “Жиҳодчилар” диний радикал оқимининг амири эканида айбланган 33 яшар Авазбек Соиповнинг 16 йил муддатга озодликдан маҳрум қилингани ҳақида бир неча марта хабарлар тарқатгандик. Юртдошимизнинг онаси Соҳиба опанинг терговлар даврида ноинсоний қийноқлар қўлланилгани, ўғлининг диний радикал оқимларга алоқаси йўқлиги ҳақидаги мактубларини чоп этгандик.

Ўғлига нисбатан қўлланилган қийноқ, адолатсизликлардан сўнг 55 ёшга тўлган Соҳиба опа анчайин чўкиб қолди ва бир неча кун аввал оламдан ўтди. Марҳуманинг сўнгги сўзи “Боламдан хабар олинглар...” бўлибди.

Мазлума аёлнинг охирати обод бўлсин, Аллоҳ уни раҳматига олсин!