13 April 2011
23:35 - Минск метросидаги портлатиш қилганлар қўлга олинибди, Лукашенко баҳонада мухолифатдан қутилмоқчи, Ўзбекистонда бўлгани каби, айб аҳмоқ мухолифатнинг ўзида
Ўтган куни кечқурун Минск шаҳар метросининг “Октябрьская” станциясида уюштирилган портлаш натижасида ўлганларнинг сони 12 га чиқди. Касалхоналарда оғир аҳволда ётганларнинг сони 30 атрофида.

Расмий хабарларга кўра, кеча кечқурун ўша портлашни уюштирган икки киши хавфсизлик хизматлари тарафидан қўлга олинганини мамлакат президенти Александр Лукашенконинг ўзи эълон қилди.

Аммо, унинг айтган сўзлари бир тош билан икки қушни уришга мўлжаллангани ҳам диққатга сазовордир: Теракт очилди, ушланганлар айбларига иқрор бўлдилар, энди мухолифат вакилларини сўроқ қилиб, уларнинг бу ишга алоқасини аниқлаш керак.

Демак, буйруқ берилди, органларнинг одамлари мухолифатни ҳам бу ишга тортишади. Лукашенконинг мақсади аниқ, шу баҳонада, мухолифатдан бутунлай қутилиш.

Диктаторлар - ҳамма ерда диктатор. Ўзимизнинг Ислом Каримдан тортиб, белорусларнинг Лукашенкосигача ҳаммаси, тушидан ҳам мухолифатдан қутилишни ўйлайди. Ўз фаолиятида бу оддий ҳақиқатни тан олмаган мухолифатчиларнинг ўзи аҳмоқдир.

Белорусиядаги сўнгги президент сайловида бир-биридан ҳеч қандай фарқи бўлмаган 6 ёки 7 демократик партиянинг вакиллари иштирок этишди, уларнинг ҳар бири 1 фоиз атрофида овоз олди. У аҳмоқлар буни олдиндан билшмасмиди? Жуда яхши билишарди, аммо ҳар бирининг ягона мақсади – президентликка номзод сифатида тарихга тушиш бўлган. Бундай майда одамларга ҳозир белорус халқи эътибор бергани ҳам йўқ, улар тарих саҳифасида ҳам узоқ қолишолмайди.

Агар, улар бир умумий номзод кўрсатиб, бутун кучларини унинг сайлов олди кампаниясига ташлашса эди, бундай номзод, сайловни ютолмаса ҳам, камида 20-25, балки ундан ҳам кўп овоз оларди. Бундай номзодни бутун белорус халқ таниган бўларди, унинг номи дунё жамоатчилигининг оғзига тушарди. Ғарб дунёси бундай номзодни очиқча қўллаб-қувватларди, мухолифатнинг статуси юксаларди. Энг, муҳими, Александр Лукашекно ҳам бундай номзод билан ҳисоблашишга мажбур бўларди.

Айнан шу гаплар ўзбек демократик мухолифатига ҳам таалуқли. “Бирлик” халқ ҳаракати мисли кўрилмаган кучга эга бўлган пайтда, “митинг қилиш – кўча чангитишди” дея Ислом Каримнинг ноғорасига ўйнаган Салой Мадамин, Дадахон Ҳасан, Аҳмад Аъзам, Зоҳир Аълам, Усмон Азим, Дилором Исоқ, Фахриддин Худойқул, Тоҳир Карим каби хоин ва хоинбаччалар, кейин уларга қўшилиб олган Тошпўлат Йўлдош, Жаҳонгир Муҳаммад ва улар каби бир қатор аҳмоқлар Ўзбекистонда бугунги диктатуранинг кучланишига ёрдам бердилар.

Ҳозир ҳам, бурнидан бир қарич наридаги нарсани ҳам кўролмайдиган Холдор Вулқон, Саиджаҳон Зайнобиддин ва улар каби бир қатор пасткашлар шахсий манфаатларидан келиб чиқиб, қўлларидан келганча мухолифатнинг орқасидан пичоқ уриб келмоқдалар.

Хоин ва пасткашларни, Абдураҳим Пўлатнинг таъбири билан айтсак, шок терапияси усуллари билан сиёсий саҳнадан йўқ қилиш шарт. Бошқа йўл йўқ. Чунки, улар диктатура билан кураш ҳал қилувчи нуқтага келганда яна хоинлик қиладилар. Айни замонда, уларни йўқ қилиш - потенциал хоин ва пасткашлар учун ҳам яхши дарс бўлади.