13 April 2011
23:09 - Ислом Карим Кремлга сим қоқди
Россия Федерацияси Президенти Дмитрий Медведов ҳамда Ислом Каримнинг кечаги телефон орқали суҳбати бугунги маҳаллий матбуотнинг бош мавзуига айланди. Хабарларга кўра, икки президент савдо-иқтисодий масалаларда ташқари араб мамлакатларидаги вазият, хавфсизлик ва кўчма инқилоб таҳдиди ҳақида сўзлашган. Суҳбат Ислом Каримнинг ташаббуси билан бўлган, демак, режимбошимиз вазиятдан ҳис этаётган ташвишини энди ортиқча яширмаётир.

Аммо, Ислом Карим ўзини очиқча менсимай келадиган ўрис президентига телефон қилгани яна ҳам ажабланарли ҳодиса. Наҳотки, у ўзининг ҳақиқий хўжайини Путиндан воз кечмоқчи?