13 April 2011
23:53 - Денов туман ҳоким Баҳром Маматқулов юрак хуружига учради
Сурхондарёдан олинган хабарда айтилишича, Денов тумани ҳокими Баҳром Маматқулов учинчи марта ўткир ишемик инсультни бошдан ўтказди. Ҳозирда авволи бирмунча яхши экани айтилаётган ҳокимнинг юзи қийшайган, тилсиз. Ҳокимятдагилар Маматқуловнинг энди лавозимини ҳам топшириши мумкинлигини айтмоқда.

Эслатиб ўтамиз, туманнинг аввалги ҳокими Абдусамат Ҳожиқулов ўтган йили мамлакат тимсоли бўлган миршаблардан бирини дўппослаб, 8 йилга қамалиб кетганди.