12 April 2011
01:03 - Қозоғистон ҳукуматида битта муҳим ўзгариш бўлди, янги бош дипломат тайинланди
8 аперль куни инаугурация маросими ўтиши биланоқ, янги-эски президент Нурсултон Назарбой гўёки парламентдаги кўпчиликнинг таклифига асосланиб, янгиси сифатида уйғур аслли эски Бош вазир Карим Масимовни лавозимида қолдиришни лозим топганди ва парламент уни дарҳол тасдиқлаганди. Шундан бери НН Бош вазирнинг таклифи билан янги бош вазир ўринбосарлари ва янги вазирларни тасдиқлловчи фармонлар имзолаш билан машғул. Энг қизиғи, янгилар – эскиларнинг ўзи.

Аммо, ННнинг бугунги фармони бироз кутилмаган воқеа бўлди. У Ташқи ишлар вазири
этиб Ержан Қозихоновни тайинлабди. Ваҳоланки, аввалги вазир Канат Саудабаев сўнгги йилларда жаҳон миқёсида танилиб қолган сиёсатчи эди, у ЕХҲТнинг Остонадаги саммитини тайёрлаш ва ўтказишда ҳам катта роль ўйнагани маълум.

Нурсултон Назарбой Канат Саудабаевга яна ҳам муҳимроқ лавозим бермоқчими ёки нима сабабдандир ундан қутилмоқчими, ҳали маълум эмас.