12 April 2011
00:42 -
Миср Ҳусни Муборакнинг йўлига қайтмоқда, бу - ўзбекларга ҳам дарс бўладиган воқеадир
“Чегара билмас репортерлар” ташкилотининг билдиришича, Миср Ҳарбий Суди блогер Майкл Набил Санадни Ҳусни Мубракка қарши ўтказилган намойишлар пайтида ҳарбийлар қилган зўравонликлар ва ҳозир улар олиб бораётган сиёсатни танқид қилгани учун 3 йилга озодликдан маҳрум этган. 25 ёшли блогер 28 март куни ҳибсга олинган ва унга ҳарбий муассасаларни ҳақорат қилиш, улар ҳақида ёлғон маълумот тарқатиш ҳамда жамоат хавфсизлигини бузиш айблари қўйилган.
“Бу янги ҳукуматнинг биринчи виждон маҳкумидир” деган “Чегара билмас репортерлар” ташкилоти янги ҳукуматнинг аввалгисидан катта фарқ йўқлигини урғулайди.
Бунинг ҳеч ҳайрон қоладиган жойи йўқ, дейди мухбиримз. Тунис, Миср ва Ливияда бошланган норозилик митингларидан катта натижалар кутаётганларни, биринчи навбатда, ўзбек мухолифатининг асосан чет элга қочиб олиб мазохистлик қилаётган вакилларини, сайтимиз огоҳлантирганди: У мамлакатларда шаклланган демократик кучлар, уларнинг кўзга кўринган лидерлари йўқ. Шу сабабли, бу инқилоблардан катта натижалар кутиш керак эмас.
Айни пайтда, аввал айтилган бошқа гапларимизни ҳам яна такрорлаш лозим деб ҳисоблаймиз.
Ўзбекистонда муҳим демократик ўзгаришлар қилишнинг бирдан бир йўли – ҳамма демократларни мамлакат ичида амалда фаолият олиб бораётган ва ишлайдиган структурасига эга бўлган “Бирлик” Партиясида бирлаштириш, мухолифатни парчалаш билан машғул бўлганларни шок терапия усуллари билан сиёсий саҳнадан йўқ қилиш, Ўзбекистон ташқарисидаги ўзбекларни юрт ичидаги мухолифатчиларни молиявий қўллаб-қувватлаш йўлига тортишдир. Бу осон иш эмас, аммо бошқа йўл йўқ.