12 April 2011
01:53 - Минск метросидаги портлашда 7 киши ҳалок бўлди, воқеанинг сабаби номаълум
Бугун кечга яқин Минск метросининг “Октябрьская” станицясида юз берган кучли портлаш натижасида 7 киши ҳалок бўлди, ўнлаб одамлар ярадор бўлган. Портлаш зарбаси қўшни станцияларда ҳам сезилгани айтилмоқда. Органларнинг ходимлари воқеани тасмага олаётганларнинг камераларини ҳам тортиб олишаётган эмиш.

Портлашнинг сабаби ҳақида ҳали ҳеч қандай маълумот ҳеч ким тарафидан тарқатмади. Ҳар ҳолда теракт бўлса керак.

Ҳукумат вакиллари яқин соатларда президент Лукашенко шу воқеа бўйича махсус йиғилиш чақираётганини билдиришди. Воқеанинг тафсилатлари ўша ерда эълон қилинса керак.