11 April 2011
23:05 - Калта кўйлакли қизлар бор рекламалардан аввал давлат органларининг ўзбекча саҳифаси йўқ сайтларини йўқ қилиш керак
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигининг “Жаҳон” агентлиги юритадиган сайтда ўзбекча саҳифа бор, аммо у номигагина бор. Янги материалларнинг кўпчлиги рус саҳифасида ва оператив шаклда берилади. Табиий, бундай номигагина икки тили сайтни икки тилли нашр деб бўлмайди. У бекитилиши ёки тузатилиши шарт. Ўзбек тилдаги саҳифа асосий саҳифа бўлиши керакли муҳокама ҳам талаб қилмайди.

Бундай номигагина иккитилли сайтлардан ташқари давлат органларининг фақат битта тилда, яъни рус тилида юритиладиган сайтлари кўп.

Масалан, Молия Вазирлиги қошидаги Демонополизация и рақобатни кучайтириш комитетининг сайти шундай нашрлардан, у фақат рус тилида иш юритади. Бу Комитетга тегишли сайтнинг сўнгги хабарларидан бири – рекламачиликни тартибга солиш ҳақида.

Бу Комитетнинг Рекламачилик фаолиятини назорат қилиш ва истеъмолчиларнинг ҳаққини ҳимоя қилиш бошқармасининг бошлиғи Дилшод Азимов Ўзбекистонда спиртли ичимликлар ва сигаретларнинг рекламаси тақиқлангани гапирар экан, яланғоч аёлнинг чўмилаётганини кўрсатувчи шампунь рекламаси ёки калта юбка кийган қиз кўринган қандайдир рекламанинг Марказий телеканаллрга чиқарилмаганини айтади.

Дилшод Азимов балки ҳақлидир, бундай рекламаларни кўрсатиш керакмасдир, аммо расмий давлат органларининг ўзбекча саҳифаси бўлмаган сайтларини дарҳол бекитиш кераклиги ҳам ғоят табиий нарсадир.