08 April 2011
20:05 -
Биринчи ўзбек космонавти Солижон Шарипов Бишкекка келди, ўзбеклиги ҳам эсида йўқ
Юрий Гагариннинг космосга учишини 50 йиллиги муносабати билан ўтказилаётган байрам тантаналари доирасида космонавт Анатолий Березовский билан Бишкекка келган биринчи ўзбек космонавти Солижон Шарипов Қирғизистон ватани эканлиги, ҳар ерда Қирғизистон байроғини кўтаришдан ғурурланиши ва шу каби баланд-парвоз гапларни гапирмоқда. Шу мамлакатда туғилгани сабабли, уни тушуниш мумкин.
Аммо, ўзбек коcмонавтининг, атайлаб бўлса керак, фазони ўзлаштиришга оид воқеанинг юбилейини баҳона қилиб, Қирғизистон режими давлат тўнтаришини инқилиб сифатида байрам қилаётган кунлар бу ерга келгани ва мавжуд режимга ёқадиган гаплар гапираётгани тасодифий бўлмаса керак. Қолаверса, Солижон Шариповдан ўтган йилги ўзбекларни қирғин қилиш воқеаларини қоралаб, қирғиз халқини эмас, қирғизлардан чиққан фашистларни жазолашни гапиришни кутиш соддалик бўлишини ҳам ҳамма тушунади.
Нима ҳам қилардик, ўзбекнинг бугунги аҳволи шу.