17 February 2012
03:49 -
Қирғизистоннинг янги президенти ҳам ўзбекларга қарши курашга киришадиганга ўхшайди
Шу пайтгача қирғизларнинг президенти Алмазбек Атамбаев 2010 йил июнь воқеалари қайтадан ўрганилиши керак дея Мутақил Халқаро Комиссиянинг ҳисобот ва хулосаларини тан олмаслиги билвосита бўлса ҳам билдириб турса ҳам, ўзини миллатлараро тотувлик истаган сиёсатчи қилиб кўрсатишга ҳаракат қиларди..
Аммо, Қирғизистон Президентнинг кеча Ўш Давлат Университети талабалари ва ўқитувчилари билан кўришаганда айтган гаплари, унинг асл юзини очиб қўйишга бошлади.
Қирғизларнинг АКИpress агентлиги хабар қилаишича, Алмазбек Атамбаев қонли воқеаларнинг хронологияси ўрганилишини, воқеалар бир-бирига солиштирилишини, хусусан, Қодиржон Ботиров ўз дала ҳовлисида ким билан чой ичгани ва унинг пулларини Солижон Шарипов орқали ким олгани аниқланишини гапирган. “Ҳақиқат аччиқ, аммо биз уни топишимиз керак” дебди у.
Кўриниб турибдики, Қирғизистонда ҳамма нарсани ўрганиш ўзбекларни айбдор қилиб кўрсатиш йўналишида давом этади.
Қирғизистон жануби тамомийла қирғиз миллатчилари ва фашитслар қўлида экан, Алмазбек Атамбаев бошқача қадам қилишга қўрқади ҳам.
Қизиғи шундаки, у Университетдаги учрашувдан кейин қирғизларнинг “Ўш шаҳидлари” номли ташкилоти аъзолари билан матбуот вакилларининг иштирокисиз кўришган. Тахмин қилиш мумкинки, у ерда қирғизлар шаҳид, ўзбеклар жаллод қилиб кўрсатилган.
Шу куннинг ўзида Алмазбек Атамбаев ҳуқуқни муҳофаза органларининг ходимлари учун 2 та 60 хонадонли уйнинг очилиш маросимида қатнашди. Табиий, бу уйлар ҳам асосан қирғиз миллатига мансубларга берилган.