22 February 2012
04:40 - Ўзбек космонавти Солижон Шарипов: Қирғизистонда менинг номимда биронта мулк топилса, текинга олаверсинлар
Қозоғистон президенти Алмазбек Атамбаевнинг ўзбек жамоаси лидери Қодиржон Ботиров бутун мулкини Солижон Шарипов номига ўтказиб қўйди маъносидаги гаплари ҳақида «24.kg» агентлигига шарҳ берган космонавт айнан хабар сарлавҳасидаги сўзларии айтибди, Қирғизистонда квартираси ҳам йўқлигини урғулабди.

“Алмазбек Атамбаев 24 февралда Москвага расмий ташриф билан келади. Мен у билан учрашиб, шу хусусда гаплашишни истайман. Унинг матбуотда тарқатилган сўзлари рост эканлигига ишонмайман ҳам. У мен ҳақимда шундай гапириши мумкин эмас. Президент сайловларидан олдин у билан бирга ишлаганман, у мен тўғримда ҳамма нарсани билади”, дебди Солижон Шарипов.

Маълумки, Алмазбек Атамбаев яқинда ўз мамлакатининг жанбий минтақаларида бўлганда, 2010 йил Ўш воқеаларида Солижон Шариповнинг ҳам қўли бўлиши мумкинлиги, Қодиржон Ботиров ўз мулкининг бир қисмини Солижон Шарипов номига ўтказиб қўйганини айтганди.

Алмазбек Атамбаев гапларига шундай сўзлар ҳам қўшган: “Шарипов кимнинг фойдасига агитация олиб борганини биласиз. У ўз мақсадлари йўлида бутун Қирғизистонни йўқ қилишга тайёр бўлганлар билан биргадир. Бундайлар кўп, уларнинг ҳаммасини текширамиз, менга ишонаверинг.”

Қирғизистонда ўзбекларга қарши янги кампания бошлангани очиқча кўриниб турибди, дейди мухбиримиз. Яна ўзбекнинг қони тўкиладиганга ўхшайди. Ўзбекистон ўзбеклари яна тамошабин бўладиларми?