25 March 2011
03:11 - Тошкентда хусусий босмахона раҳбари ўлдириб кетилган
Бир неча кун аввал Тошкент шаҳар Яккасарой туманидаги йирик хусусий босмахоналардан бирининг раҳбари Мансур А. исмли тадбиркор ўлдириб кетилди, унинг шериги эса оғир аҳволда шифохонага келтирилган.

Тадбиркорнинг пичоқланган жасади шаҳарнинг Фарҳод кўчасидаги ташландиқ бинолардан биридан топилган. Мазкур ҳолат юзасидан Учтепа тумани прокуратураси томонидан жиноят иши қўзғатилган.

Дастлабки маълумотларга кўра, Мансур ўз танишларидан бирига йирик миқдорда қарз берган экан. Шифохонадаги шеригининг айтишича, қарздорлар пулларини қайтариш учун уларни алдаб чақириб, тузоққа туширишган.