25 March 2011
03:57 - АҚШнинг собиқ элчиси Ричард Норланд “Бирлик”чилар билан ҳамфикр бўлган, янгиси-чи?
WikiLeaks ошкор қилаётган маълумотлар мазмунидан, дейди мухбиримиз, АҚШнинг мамлакатимиздаги собиқ элчиси Ричард Норланд Ўзбекистонга нисбатан сиёсатда “Бирлик” фаоллари билан ҳамфикр бўлган. Маълумки, “Бирлик” Партияси Ўзбекистонга нисбатан изоляцияни бартараф қилиш, сиёсий интеграцияни кучайтириш лозим, деган фикрда.

Масалан, собиқ элчининг мана бу сўзлари “Бирлик” олға сураётган позицияни ифодалайди: “Ҳукумат мулозимларини изоляция қилишдан кўра, улар билан мулоқотга киришиб, потенциал ислоҳотчиларни аниқлашимиз лозим. Ўзбекистон ҳукумати ўта ёпиқ бўлса-да, у яхлит эмас ва ўзаро рақобатдаги турли гуруҳлардан иборатдир. Улардан баъзилари бошқаларига нисбатан ғарбпарастдир. Президент Каримов абадий эмас ва ундан кейин (ҳокимият учун бўладиган эҳтимолий курашдан кейин вазият тинчигач – таҳр.) ҳокимият тепасига келадиган ҳар қандай гуруҳга таъсир ўтказа олиш имконига эга бўлишимиз керак. Биз шунингдек, потенциал ғарбпараст ислоҳотчилар билан кенгроқ ва бевосита мулоқот ўрнатиш орқали уларнинг мавқеларини кучайтириш имконига эгамиз”.

Қарийб ярим йил аввал келиши эълон қилинган, лекин ҳали Тошкентда кўриниш бермаган янги элчи Жорж Крол қандай фикрда, билмадиг-у, собиғи ҳақиқий сиёсатчи бўлган экан!..