20 March 2011
12:30 - Ўзбекистоннинг супермаддоҳи қиз узатди, унинг тўйига Оқсаройдан ҳеч ким келмади
Кеча Тошкент ресторанларидан бирида таниқли маддоҳ, сўнгги пайтда Ўзбекистон телевидениесида хизмат қилаётган журналист Қуддус Аъзам қизи Нилуфарни узатиш баҳонасида элга ош берди. Тўйга унинг ҳамкасблари, жамоат арбоблари келишди, бироқ у узоқ йиллар хизматини қилган Оқсаройдан деярли ҳеч ким келмади. Шу боисдан ҳам Қуддуснинг тўй давомида кайфияти яхши бўлмади, дейди Ўзбекистон радиоси ходимларидан бири.

“Бирлик”ни бўлишнинг бошида турган миллат хоинларидан бири, айни замонда, Қуддус Аъзамнинг акаси бўлмиш Аҳмад Аъзам, бошқа хоин-шоир Усмон Азимлар тўйбоши билан елкадош бўлдилар.