18 March 2011
03:40 -
Хитой режими ҳарбий вазири Тошкентга келди
"Синьхуа" ахборот агентлиги тарқатган хабарда айтилишича, Хитой Халқ Республикаси Мудофаа вазири, генерал-полковник Лян Гуанле бугун Тошкентга келди. Мамлакатимиз Мудофаа вазири Қобил Бердиевнинг таклифи билан сафарини амалга ошираётган хитойлик мулозим Ўзбекистонга асосан ШҲТ антитеррор тузилмасининг мажлисида иштирок этиш учун келган. У Ўзбекистон Мудофаа вазирлигида ҳам қабул қилинаркан. Сўнгра у Қозоғистонга боришни режалаштирган.