18 March 2011
02:14 - Қашқадарёда “Жиҳодчилар” оқимига мансубликда айбланган шахслар устидан апелляция маҳкамаси очилади
Жиноят ишлари бўйича Қашқдарё вилояти суди апелляция судлов ҳайъатида шу йилнинг 29 март куни “Жиҳодчилар” диний радикал оқимига мансубликда айбланган 13 нафар шахс устидан маҳкама бошланади. 2011 йилнинг 3 февралида 6 йилдан 10 йилга қадар муддатларга озодликдан маҳрум қилинган бу шахслар вилоятнинг Нишон туманида “Жиҳодчилар” диний радикал оқими тармоғи бўлган “Жиҳодчилар Нишон” жамоатини тузганликда айбланган. Судланувчиларнинг адвокатларига кўра, тергов органи судланувчиларни ваҳшиёна қийноқларга солиш йўли билан иқрорликлар олишган.