18 March 2011
03:55 - “Ҳаракат” хатқутисидан: “Қози муттаҳам бўлса...”
Мутахассис сифатида қўлимдаги бор далилларга суянган ҳолда таъкидлайманки, мамлакат ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари коррупция, уюшган жиноятчилик ва жиноий тўдалар билан бирлашиб кетган. Суд-ҳуқуқ тизими, прокуратура ва ички ишлар идоралари фаолияти давлат томонидан бир қанча ижобий ислоҳотлар олиб борилаётганига қарамай бу ҳолдан қутула олмаяпти. Аксинча, қонунбузарликлар авж олмоқда. Рақамлар мисолида айтилса, мамлакатдаги камида 90 фоиз судьялар одилона қонунларидан ўз манфаатларида фойдаланиб, ҳизмат вазифаси, мансаб ваколатларини суиистеъмол қилиб, жавобгарликни мутлақо ҳис этмай фаолият олиб боришмоқда. Қонун ва қоидаларни назар писанд қилмай порахўрлик ва таъмагирликка муккасидан кетишган. Мансаб курсиларини “мерос” сифатида билиб, мамлакатда халққа нисбатан ички душман фонини яратишмоқда.

Порахўрлик ва жиноятларга муккасидан кетган амалдорларнинг жиноий ҳатти-ҳаракатлари мамлакат президенти ва ҳукуматига нисбатан ўзига хос саботаж бўлиб, жамиятда ижтимоий адолатсизлик, нотенглик ва ҳуқуқсизлик ҳукм сурмоқда. Бу борада бир қатор шахслар фаолиятини мисол тариқасида келтириш мумкинки, уларни рад қилиб бўлмайди:

1.Суд системасига мутлақо зид ҳаракатда иш юритаётган, ҳамон ўз йўли ва мақсадидан қайтмаган, Тошкент вилояти Оҳангарон туманлараро фуқаролик судини судьялари, Ангрен шаҳар ҳудудий фуқаролик суди судьяси Н. Эргашев.

2.Худди шундай суд-ҳуқуқ тизими принципларига зид иш юритишни касб қилиб олган, жабрланувчи, фуқароларнинг душмани бўлмиш фуқароилк ишлари бўйича Тошкент вилояти суди судьяси Б. Джалилова ҳамда мазкур суд раиси Ф. Абдуазимов.

3.Олий суднинг фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати раиси Х. Ёдгоров

4.Олий суд раисининг ўринбосари О. Исмоилов.

5.Олий судда фуқароларни қабул қилиш ва шикоятлар бўлими бошлиғини ўринбосари М. Халилов ҳамда Тошкент шаҳар Юнусобод тумани ЖИБ суди судьяси А. Саидов, жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар судининг кассация инстанцияси судьяси Б. Азизхаджаев, Тошкент шаҳар ЖИБ судининг раиси Ш. Гозиев, Олий суднинг ЖИБ судлов ҳайъатини раиси Д. Суюноваларни юқоридаги суд-ҳуқуқ тизимига зид иш юритаётган, давлат ва халқига хиёнаткорлар деса муболаға бўлмайди!..

Ўзбекистон Республикаси ҳуқуқ-тарғибот органлари, давлат ҳокимяти идоралари ҳамда қонунийлик кафолати бўлган прокуратура органи ходимлари иш фаолиятига назар ташласак, жабрланувчиларга қайишмай, камбағал, бечора инсонларга сунъий айбловлар қўйиш одат тусига кириб бораётганини кузатиш мумкин. Гунохдан, қарғишдан ва қонундан қўрқмайдиган бу каби бюрократлар ҳақида ижобий гапларни айтиш мумкинми. Бунга мисол тариқасида Тошкент шаҳар Учтепа тумани Фарҳод 2-тор кўчаси, 63-уйда яшовчи ҳусусий тадбиркор Ойбек Содиқбеков тақдирини келтириш мумкин. Ўзбекистон Республикаси Давлат Солиқ қўмитаси “Б ва СКФНК” Бош бошқармаси Тошкент вилояти бўлими бошлиғи Р. Турсунбоев томонидан унга нисбатан қасддан ўз ходимининг адоватига асосан берган ноқонуний хабарини қўллаб чиқарган буйруғини суд ва прокуратура оргналари бекор қилиш ва айбсиз фуқарони оқлаш ўрнига Ойбекка нисбатан жиноий иш қўзғатиб, тадбиркорни схота айбловлар билан бадном қилди.

Терговни ўз хоҳишига асосан юритиб ва тугатиб, судга оширган Зангиота тумани прокуратураси катта терговчиси А. Тошшевни ҳамда жиноят ишининг судга оширилишига сабабчи бўлган, кўзини юмиб, айблов номани тасдиқлаган Зангиота туман прокурори Ш. Акбаров ҳамда суд мажлиси давомида қонунбузар ДСИ ходимларини қўллаган прокурор ёрдамчиси Авазбек Қодировларни ҳам қонунбузарлар тоифасига киритиш мумкин. Бу каби фактларни ўнлаб, балки юзлаб келтириш мумкиндир.

Айни кунда прокуратура органи порахўрлик, юлғичлик тимсолиги айланиб бормоқда дейиш тўғри бўларди. Пора берсанг қайтармайди, бермасангиз мажбуран олади, қақшатиб ҳам олади. Шаҳар транспортининг ҳар бирида камида 2-3 милиция ҳодими формада юрадилар, шаҳар транспортида биров-бировни ҳақорат қилишига қарамай, норизо қилаётганини кўра била туриб тескари қараб, қулоғига пахта тиқиб кетаверадилар!.. Асабингиз бузилиб бирон нарса десангиз, мени вазифам эмас, мен имзо чекишга, гувоҳ бўлишга, ҳаққим ва ваколатим йўқ, деб баралла овоз билан жавоб беришдан уялмайди! Аммо бировни қақшатиб, норизо қилиб кетишдан уялмайди!

Кўчаларда ўзига ўхшаган вилоятлардан келган, меҳнат қилиб, беш-ўн танга топиб, оиласини тўйдириш мақсадида йўлини топа олмай юрган, инсонни “паспорт режими” деб, ҳужжатини қўлга олиб, сўнг бир чеккага қадаб қўрқитиб, бошқани чўнтагини ўзиникига алмаштириб юрган милиция ходимлрига қандай ижобий бахо бериб бўлади ахир! Ўғрини излаб топиб, сўраган порасини ўғридан олиб, мардларча “ваъдасидан чиқиб”, ўғрилик ҳақидаги материални йиртиб, жиноятни яширган милиция ходимига қандай ижобий баҳо бериш мумкин.

Давлатимиз томонидан ҳалққа енгиллик келтирилиш мақсадида бугун ҳар қадамда валютани ёки ҳар қандай давлат пулини бошқа давлат пулига айрибошлаш учун шахобчаларни қўйиб, ҳар бир шахобчаларга посбон деб аталмиш милиция ходимларни қўйиб, давлат бюджетидан маош бериб, уст-бош бериб, йўл кирасини бепул қилиб, ишониб қўйса-ю, у милиция ходимлари давлатни халқни фойдасиги хизмат қилиш ўрнига, қора брозорни шохлари “Долларчи, валютачи, пул, валюта олиб сотарларига” хизмат қилсалар қайси соф виждонли инсон бундай милиция ходимлари шаънига ижобий бахо бера олади ахир!

Халқимизда бир мақол бор: “Онангни қози зўрласа, додингни кимга айтасан!” минг афсуски, ҳозир мамлакатимизда худди шундай давр кечмоқда. Ҳақиқатдан ҳам дардимизни кимга айтамиз.

Аҳмаджон Холиқов, ҳуқуқшунос
Тошкент шаҳар Сергели тумани