13 March 2011
07:30 -
Ҳиллари Клинтоннинг ёрдамчиси қирғиз журналистлари билан учрашди, ўзбеклар қирғини ва Мўътабар Тожибоеванинг қарори тилга олинди
АҚШ Давлат департаменти тарафидан тарқатилиб, сайтимиз адресига ҳам келиб тушадиган 12 мартга оид Кундалик дайжестидан маълум бўлишича, АҚШ Давлат Котибининг Жанубий ва Марказий Осиё масалалри бўйича ёрдамчиси Роберт Блейк 11 март куни бир гуруҳ қирғиз журналистларининг телефон орқали Бишекекдан берган саволларига жавоб берган.
Саккиз саволнинг биринчи олтитаси Қирғизистон-АҚШ муносабатларига оид бўлиб, қолган иккитаси ўзбеклар ҳақида бўлипти. Дайжестда савол берган журналистларнинг исми келтирилмайди.
Маан ўша иккита савол ва жавобнинг энг қисқа мазмуни.
Савол: Ўтган йили Қирғизистон жанубида бўлган воқеалар бўйича асосан ўзбеклар айбланмоқда, судда баъзи ҳукмлар ҳам чиқарилди. Шулар ҳақида нима дейсиз?
Жавоб: Биз бу масалани, жумладан, тергов пайтида қийноқлар бўлгани, судлар адолатли ҳукмлар чиқармаганини президент Отунбаева билан Вашингтонда ҳам гаплашдик. У судлар тарафсиз бўлиши учун қилиниши керак бўлган ишларга бефарқ қолмаслигини билдирди.
Савол: Роза Отунбаевга “Жасоратли аёл” мукофоти берилиши сабабли, бу мукофотни аввал олган ўзбек ҳуқуқ ҳимоячиси Мўътабар Тожибоева ундан воз кечганини эълон қилди. Бундай воқеа биринчи марта юз бермоқда. Бу ҳақда фикрингиз қандай? Бу нимани кўрсатмоқда?
Жавоб: Биз бундай бўлишини истамасдик, аммо, ўзбек ҳуқуқ ҳимоячисининг қарорини ҳурмат қиламиз. Фикримизча, Роза Отунбоева ўтган йили 7 апрелда бошланган воқеалардан бири ўзининг жасоратли аёл эканлигини кўрсатиб келмоқда. У бир неча марта Ўшга ҳам бориб келди. АҚШ ҳукумати қирғиз тарафи билан биргаликда Апрель ва Июнь ойидаги воқеаларда жабр кўрганларга нисбатан адолат ғалаба қозониши учун қилинадиган ишлар билан шуғулланишни давом эттиради.
Кўриниб турибдики, дейди мухбиримиз, АҚШлик дипломатнинг бундай нозик мавзулардаги саволларга умумий гаплардан бошқа жавоби йўқ.