13 March 2011
06:48 -
Ҳамид Карзайдан хўжа кўрсин дўқи: АҚШ ва НАТО қўшинлари бизни тарк этсин
Террорга қарши уруш олиб бораётган НАТО ва АҚШ қўшинлари баъзи ҳарбий операциялар вақтида янглишиб тинч одамларни ўлдиришлари, яқинда яна янглишиб Афғонистон президенти Ҳамид Карзайнинг амакаваччаси Аҳмад Вали Карзайни ўлдириб қўйишлари, кутилганидек, Ҳамид Карзайнинг “ғазабини” чиқармоқда. Ғазаб сўзининг қўштирноққа олинишини ҳамма тушунса керак.
Чунки, Ҳамид Карзай уруш - уруш эканлигини, бундай воқеалар, минг афсуски, бўлиб туришини яхши тушунади. Бунинг устига, ўзининг президентлик курсиси ҳам Ғарб қўшинларининг ҳимоясида турибди. Бу ҳимоя кетса, Толибон ва Ал-Қоида жангарилари Карзайнинг амакиваччасинигина эмас, ҳамма қариндош-уруғларини дорга осишлари турган гап.
Шундай шароитда, бечора Ҳамид Карзай кеча Афғонистоннинг шарқий вилоятларидаги оқсоқоллар билан ўтказган мажлисида хўжа кўрсинга қуйидаги сўзларни айтишга мажбур бўлибди: “Биз Ғарб қилган ишларидан миннатдормиз. Одамларимиз террористлар қўлидан ўлганда чидаганмиз. Аммо, ўз иттифоқчиларимиз устидан ҳам шикоят қиламизми? Биз чидамли халқмиз, лекин бизнинг тоқатимиз ҳам чегарасиз эмас. Ғарб бизни дўст сифатида кўрса, бизнинг дўстларимизни ўлдирмаслиги керак. Мен НАТО ва АҚШдан шараф билан ҳамда тақдирга тан бериб, юртимиздаги ҳаракатларини тўхтатишларини сўрайман.”
Ростданам, бечора Ҳамид Карзай.