04 March 2011
02:36 -
Тошкентда Ўзбекистон-Ҳиндистон бизнес форуми бўлиб ўтди
Расмий хабарларга кўра, кеча Тошкентда Ўзбекистон-Ҳиндистон бизнес форуми бўлиб ўтди. Бу анжуман Ўзбекистонга Ҳиндистон Савдо-саноат палатасининг ҳайъати келиши муносабати билан ўтказилган. Ҳиндистон тарафидан British Bijlogicals, Concept Agrotech Consultants Ltd, Kabik Foods Pvt Ltd, Ravi Energie Group, Chemi-Kleen India Pvt Ltd, Eson Entri Limited, Geefcee Group, Gulrat Print Pack Publication, Servotech Power Systems Pvt Ltd каби ширкатларининг вакиллари қатнашган форумда Ўзбекистон тарафидан кимлар бўлгани, одатдагидек, хабарларда айтилмайди, Қолаверса, Ўзбекистон тарафидан биронта одамнинг исми тилга олинмайди.
Ҳиндистон ҳайъатининг раҳбари, Тадбиркорликни Ривожлантириш Институтининг директори Динешем Авастхининг айтишича, жаҳон иқтисодий кризисига қарамасдан, икки мамлакат ўртасидаги савдо-сотиқ мунтазам ортиб бормоқда. 2000 йилда ўзаро сақвдо алмашуви 79,4 млн доллар бўлган бўлса, бу рақам 2009 йилда 124,9 миллионга, 2010 йилда 151 миллионга чиқибди. Аслида, савдо алоқаларимиз ҳажми шунчалик пастки, унга иқтисодий кризис ҳам таъсир кўрсатолмапти.
Ҳиндистон аҳоли сони тез ортаётган ва иқтисоди ўта катта тезлик билан ривожланаётган мамлакатдир, дейди мухбиримиз. Аввалги хабарларимиздан маълумки, Ҳиндистон миллиардерларинг умумий бойлиги Хитой миллиардерларининг бойлигидан ортиб кетган. Шу сабабли ҳам, Ўзбекистон-Ҳиндистон савдо алоқаларининг ривожланиши ижобий баҳоланадиган воқеадир. Аммо, юқоридаги рақамлар кўрсатмоқдаки, алоқаларнинг бугунги савияси айтиб ўтиришга арзимайдиган даражада паст. 150 миллионлик савдо ҳақида гапириш ўта ножиддийликдир.
Умид қилиш керакки, кечаги каби форумлар икки мамлакат ўртасидаги алоқалар ҳажмини ўнлаб марта орттиришга хизмат қилади. Бошқа тарафдан, Ўзбекистон очиқ ва демократик мамлакатга айланмаса, ҳинд бизнесменларининг биз билан қизиқишини кутиш мумкин ҳам эмас.