04 March 2011
03:12 -
Тошкент темирчиларининг уйи куйди
Пойтахтнинг катта халқа йўли четидаги Ўрикзор бозори яна ғалва уясига айланди. Турли кўринишдаги темир-терсак, қувур ва қурилиш жиҳозларини сотуувчи тужжорларнинг моллари давлат фойдасига мусодара қилиниб, пойтахтда футбол стадионлари қуриш учун олиб кетилган. Давлат ҳокимяти органлари, ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари эшигида сарғаяётган тужжорлар сўнгги икки ҳафтада молларидан деярли умидларини узиб бўлишди.
Ўзбекистон Бош прокуратураси, Солиқ қўмитаси ҳамда ИИВ томонидан ўтказилган рейдлар орқали мусодара қилинган темир-терсакларнинг тегишли ҳужжатлари бўлмаган эмиш. Жуда кўп миқдордаги қонуний мулклар ҳам операция давомида янглиш (балки атайин) олиб кетилган.
Шу йилнинг январи ойида Ўзбекистон президентнинг мамлакатда футболни ривожлантириш ҳақидаги қарори чиққан ва шу муносабат билан пойтахтда стадионлар қуриш бошланганди. Стадионлар кейинги йилларда халқаро мусобақаларга мезбонлик қилиши лозим, дейди мухбиримиз. Масалан, 2012 йилдаги аёллар футболи бўйича жаҳон чемпионатини ҳам Тошкентда ўтиши режалаштирилмоқда. Шу мусобақаларга стадионларни тайёрлаш учун темир-терсак етмай қолган шекилли, бечора ҳукуматимиз темирчиларни чув тушириб, уларнинг молларини тортиб олди.