04 March 2011
01:19 - Қримнинг пойтахтида қуриладиган жоме пойдеворининг биринчи тоши қўйилди
Бугун Оқмачитда (Симферополь)Қрим-татарлари Миллий Мажлисининг лидери Мустафа Жамилўғли, Қрим муфтийси Хожи Амирали Аблаев ва Қрим Вазирлар Кенгашининг раиси Василий Жарта иштирокида жоме масжид пойдеворига биринчи тош қўйиш маросими бўлди, деб хабар беради УНИАН агентлиги. Маросимга бир минг атрофида одам тўпланган.

Мустафа Жамилўғлининг айтишича масжид қурилиши учун 8-9 миллион доллар атрофида пул керак бўлади. Керакли маблағни Қримли мусулмонлардан ва Туркияда яшайдиган қрим-татарлардан тўплаш мўлжалланмоқда. Туркиянинг Диёнат ишлари вазирлигидан ҳам ёрдам кутилмоқда.

Масжид учун ер ажратилишида ҳал қилувчи роль ўйнаган Василий Жарта бугунги воқеани юксак баҳолаб, маҳаллий ҳукумат ҳамма миллий гуруҳлар билан мулоқотда бўлиш тарафдори эканлигини таъкидлабди ва Украина президентининг жоме масжиди қшрилиши кераклиги ҳақида кўрсатмаси борлиги айтибди.

Аввалги хабарларимиздан ҳам маълумки, масжид қурилиши учун ер ажратиш муаммоси йиллардан бери ечилмай керак эди. Ниҳоят, шу йил 15 февралда Шаҳар Кенгашининг ер ажратиш ҳақидаги қарори чиққан.

Расмда - Мустафа Жамилўғли ва Хожи Амирали Аблаев