03 March 2011
07:07 -
Илҳом Алиев Бокуда Татаристон президенти Рустам Минниханов билан учрашди, Ислом Карим учрашармиди?
Маълумки, Россия Федерациясига кирадиган республикаларнинг раҳбарлари бундан буён президент деб аталмайди. Озорбайжон оммавий ахборот воситалари Бокуга Татаристон президенти Рустам Минниханов расмий ташриф билан келганини айтишларига қараганда, Татаристон ҳали ўз Конституциясига ўзгартириш киритиб, “президент” атамаси учун янги ном танламаганга ўхшайди.
Кеча Рустам Миннихановни Озорбайжон президенти Илҳом Алиев қабул қилибди. Худди Ўзбекистонда бўладигани каби, Озорбайжонда ҳам бу учрашув ҳақида умумий гаплардан иборат хабар тарқатилган. Хабарга илова қилинган расмда ҳам фақатгина Илҳом Алиевнинг ўзи бор.
Нима бўлганда ҳам, икки туркий давлатнинг раҳбарлари ўтказган учрашув диққатга сазовор воқеадир.
Дарвоқе, Рустам Минниханов бундай ташриф учун Кремлдан рухсат олиб-олмагани маълум эмас. Аммо, бир нарса маълумки, Ўзбекистон президенти Ислом Карим Россиянинг хўжайини Путиннинг рухсатсиз Татаристоннинг раҳбари билан ҳеч қачон учрашмаган бўларди.