03 March 2011
07:34 - “Ҳаракат” агентлиги сайтини Қувайт ва Японияда ким ўқийди?
Сайтимиз ўқувчиларининг сонига оид статистик маълумотларни йиғиб бориш, уларни анализ қилиш ва керакли хулосалар чиқариш фойдали эканлигини тушунсак ҳам, турли сабаблар билан бу ишга жиддий эътибор бериш имкониятимиз бўлмаяпти.

Ҳозир ўқувчиларимизни февраль ойига тегишли баъзи рақамлар билан таништирмоқчимиз.

Ўтган ойда сайтимизга АҚШдан 11893 кириш бўлган. Хитлар сони – 223450, яъни қўполроқ қилиб айтилса, ўқувчилар 223450 дона материалга кириб кўришган, балки, ўқишган. Америкадан сайтимизга кирганлар – умумий ўқувчилар сонининг 36,49 фоизини ташкил қилади.

Иккинчи ўринда – Қувайт тургани бизни ҳам ҳайрон қолдирди. Бу ердан 3037 дона кириш бўлган. Бошқа 20 мамлакатнинг ичида диққатга сазоворлари қуйидагилар:

Россия – 2012
Норвегия - 1811
Швеция – 1259
Германия – 1223
Буюкбритания - 1164
Канада – 1015
Франция – 821
Ўзбекистон – 647
Туркия - 388
Жанубий Корея – 380
Қозоғистон – 341
Қирғизистон - 309
Япония - 241