03 March 2011
04:08 - Ўрисларга жосусликда айбланган Юрий Корепанов инфаркт бўлди
Россия Федерацияси фойдасига жосусликда айбланган истеъфодаги полковник Юрий Корепанов тергов изоляторида юрак хуружини ўтказди. Бу ҳақда 63 яшар жосуснинг ўғлига таяниб, хабар қилган Фарғона.Ру ахборот агентлиги Корепановнинг соғлиғи унинг ҳаётига хавф солаётганини таъкидлаган. Марказия Осиёда инсон ҳуқуқлари масаласи билан шуғулланадиган Франциядаги ташкилот фаолларига кўра, у соғлиғи туфайли ўтаётган жазодан озод қилиниши лозим.

Эслатиб ўтамиз, Корепанов Ҳарбий трибунал томонидан шу йилнинг 11 январида 16 йилга озодликдан маҳрум қилинган ва жазо муддатини ўташ учун Қаршидаги умумий тартибдаги колонияга юборилган.